Янгиликлар

 Ватандошларимиз Умра ибодатини кўтаринки кайфиятда адо этмоқда

Айни пайтда ўзбекистонлик зиёратчилар Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, Умра ибодатини адо этишмоқда. Зиёратчиларимиз Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига етиб боргандан сўнг дастлаб замонавий автобусларда Мадина шаҳрига бориб, барча шароитга эга бўлган “PullMan Zam Zam” меҳмонхонасига жойлашди.

Нуробод тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуробод тумани ҳокимининг қарорига асосан, Хўжамияров Сирожиддин Хушимович Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан 50 фоиз чегирма эълон қилди

2022 йил 19 мартдан 23 мартгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифлари авиачипталарига 50 фоиз чегирма эълон қилди.

Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат олиб бораётган ҳарбий-касбий саралаш органи ходимлари фаолиятини сифатли ташкиллаштириш ва доимий равишда малакасини ошириб бориш мақсадида Ўзбекистон Миллий университетида 10 кунлик ўқув-услубий йиғин бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Нурободда маҳалла фураролар йиғинларидаги ёшлар етакчиларига янги мебел жиҳозлари жамланмалари топширилди

Бугун Нуробод туманидаги 39 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини ошириш, қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида янги мебел жиҳозлари жамланмалари топширилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM