Бошқарув аппаратининг вазифа ва функциялари

Нуробод тумани ҳокимининг 2018 йил 15 сентябрдаги № 1126-Қ-сонли "Нуробод тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган. (Қарорни юклаб олиш PDF форматда 988 кб)

Нуробод тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалар
ТАҚСИМОТИ
Туман ҳокими

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимлиги ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, туман маҳаллий бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этади;

халқ депутатлари туман Кенгашига туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;

Вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;

ҳокимлик таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида туман ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан туман Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш бўйича республика идораларига таклифлар киритади;

қуйи турувчи ташкилотларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимлиги ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари туман Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;

раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тузилмаси бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

вилоят, республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, “Халқ қабулхоналари” ни фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади;

зарураятга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, унинг хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Нуробод тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича
чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси;

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг туман кузатув Кенгаши;

туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича туман ҳудудий танлов комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;

Туманда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича туман комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси;

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича туман комиссияси;

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими;

туман прокуратураси;

туман ички ишлар бўлими;

туман адлия бўлими;

жиноят ишлари бўйича туман суди;

фуқоролик ишлари бўйича туман суди

туман Маъмурий суди;

туман мудофаа ишлари бўлими;

бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.

 

Туман ҳокимининг ёрдамчиси

Лавозимига туман ҳокими томонидан тайинланади ва озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девонининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девони, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

ҳокимга келиб тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳоким томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

Ҳокимнинг кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишларини ташкиллаштиради.

Ҳар куни туман ҳокими қабулига туманни ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келган мансабдор шахсларни белгиланган тартиб асосида ҳоким қабулига киритади. Ҳоким топшириғига кўра масъул шахсларни ҳоким қабулига таклиф этади.

Хорижий ва ҳамдўстлик давлатларидан, қўшни вилоятлардан турли масалаларда келган мансабдор шахслар, меҳмонларни қабулхонада тегишли тартибда қабул қилиб, ҳоким ҳузурига ташриф буюришларини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, вазирликлар, вилоят ҳокимлиги ва бошқа барча юқори ташкилотларнинг кундалик телефон қўнғироқларига белгиланган йўриқномалар асосида жавоб беради, бу ҳақда туман ҳокимини хабардор қилади ва зарур ҳолларда тегишли мансабдор шахсларга хабарларни етказади.

Ҳоким топшириқларини тезкор ва сифатли бажаради, уларни ҳисобга олади ва назорат қилади, уларнинг бажарилиши ҳақида ҳокимга ахборот бериб боради.

Туман ҳокимига матбуотда чоп этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериб боради.

Ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этишда қатнашади.

Республика, вилоят ва туман газеталари, журналлари саҳифаларида чоп этилган вилоят ва туман ҳаётига оид нашрлар, мақолалар ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким номига келаётган муҳим ҳужжатлар билан ишлайди, уларни ҳоким кўриб чиқиши учун тайёрлайди. Шошилинч характердаги хабарнома ва топшириқлардан зудлик билан ҳокимни хабардор этади.

Шахсий масалалар бўйича туман ҳокими қабулини ўтказишда иштирок этади ва уни ташкил этишда туман ҳокимлиги умумий бўлими билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳокимлик гуруҳ ва бўлимлари билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги аппарат ва “Ҳоким соати” йиғилишлари юзасидан туман ҳокимини тегишли маълумотлар билан таъминлайди.

Тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан тушаётган тезкор ахборот ва маълумотлар ҳақида доимий равишда ҳокимга маълумот бериб боради, зарур ҳолларда бу ҳақда ҳокимлик масъул ходимларига билдиради.

Ҳокимлик масъул ходимлари билан ҳоким олди йиғилишларида ўзига топширилган вазифаларни бажаради ва зарур ҳолларда масъул шахсларга бажариш учун юклатилган топшириқлар ижросини назорат қилади.

Ҳар куни тегиш ташкилотлар билан телефон орқали боғланиб,
об-ҳаво, ижтимоий-иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар, муҳим воқеалар ҳақида маълумот олади ва ҳокимга хабар беради.

Туман ҳокими ишга келиши ва кетиши олдидан ҳоким хонасини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва хонани махсус муҳр билан муҳрлайди. Телефон ва бошқа алоқа  ишини кўриб чиқади.

Мажбуриятларини ва топшириқларни бажармаса ҳамда амалдаги қонунчилик талабларини бузган ҳолларда белгиланган тартиб асосида интизомий жазо чораси қўлланади.

 

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Туман ҳокимлиги аппаратига ҳамда туманда иқтисодиёт ва тадбиркорлик комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокими қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкиллаштиради. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширади;

ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилади;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мевасабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджет