Нуробод тумани инвестиция имкониятлари

Нуробод тумани инвестиция имкониятлари

 

Нуробод тумани Самарқанд вилояти таркибига киради 1975 йил 26 ноябрда ташкил этилган бўлиб, майдони 4.86 минг кв.км (вилоят майдонининг 27.6 фоизи)ташкил этади.

Туман Навоий ва Қашқадарё вилоятлари, Самарқанд, Пастдарғом, Каттақурғон, Нарпай, Пахтачи туманлари билан чегарадош. Чегараларининг узунлиги 481 минг 470 км.ни ташкил этади. Вилоят маъмурий маркази-Самарқанд шаҳригача бўлган масофа 65 км.

Нуробод тумани транспорт инфратузилмаси ривожланган ҳудуд ҳисобланиб, туман ҳудудидан А-378 халқаро, Р52 ва Р53- рақамли республика миқиёсидаги автомобил йўли, 60 км темир йўл ўтганлиги, шунингдек, етарли қувватларда электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари мавжудлиги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим факторлари бўлиб хизмат қилади.

2019 йил 1 январ ҳолатига туман аҳолиси 147 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 1,8 фоизни ташкил этмоқда.

Туманда 37 та МФЙ, 1 та шаҳар типидаги посёлкалар мавжуд.

Туманнинг ер майдони асосан яйлов текисликлардан иборат. Шарқдан Зарафшон тоғ тизмаси, Шимолий ғарбий томондан Нурота тоғ тизмасининг Зирабулоқ тоғи ва тоғ олди текислиги жойлашган. Шарқдан “Эски Анҳор” канали, шимолдан “КРС” канали оқиб ўтади. Туманда “Собирсой” сув омбори ва “Каттақўрғон” сув омборининг ғарбий қирғоқлари жойлашган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли қарори, вилоят ҳокимининг 2018 йил 18 мартдаги 164-Қ- сонли қарори, туман ҳокимининг 2018 йил 24 мартдаги 175-Қ сонли ҳамда 2018 йил 27 мартдаги 362-Қ-сонли қарорларига асосан бўш турган объектлар негизида Нуробод туманида “Нуробод Агротехсервис МТП” негизида “Нуробод” КСЗ ташкил этилди. “Нуробод” КСЗга 3,5 гектар ер майдони ва 3361,64 кв. метр бино иншоотлари ажратиб берилган.

“Нуробод” кичик саноат зонаси

Биринчи лойиҳа, Маъмурий кенгашнинг 2018 йил 28 майдаги 04/3-323-сонли йиғилиш баённомасига биноан  “Комил мебель ишонч” ОКнинг МДФ эшиклари, АКФА эшик ромлар ва Уй ва офес мебеллари ишлаб чиқариш лойиҳаси КСЗга киритилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1000,0 млн сўм бўлиб жамиятнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу лойиҳада ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 1-чораги якунига қадар ишга тушурилиши режалаштирилган, натижада 15 та иш ўринлари яратилади.

Иккинчи лойиҳа, Маъмурий кенгашнинг 2018 йил 3 ноябрдаги             04/01-133-сонли йиғилиш баённомасига биноан “Chuttoy uy-joy qurilish” МЧЖнинг темир-бетон плита, лоток, блок ғишт, устунлар, ёғоч ва акфа эшик ромлари, темир панжара ва дарвозалар ишлаб чиқариш, полиэтилен чиқиндиларини қайта ишлаш ва шебен ишлаб чиқариш лойиҳаси КСЗга киритилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 3 930,0 млн сўм бўлиб, шундан 3000,0 млн. сўми банк кредити ва 930,0 млн. сўми ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу лойиҳада ҳозирги кунда бўш турган бинода қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг ишга тушириш муддати 2019 йил 1-чорак якунига қадар ишга тушурилиши режалаштирилган, натижада 32 та иш ўринлари яратилади.

 

Таклиф:

Учинчи лойиҳа, “MAROQAND EXSPORT IMPORT GROOUP” МЧЖ томонидан Пластмасса идишларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, сақлаш, қадоқлаш қайта ишлаш лойиҳа таклифи ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1000,0 минг доллар бўлиб, шундан 800,0 минг доллари банк кредити ва 200,0 минг доллар ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу лойиҳа учун кичик саноат зонаси ҳудудидан Маъмурий кенгаш қарори чиқгандан кейин 1,6 гектар ер майдони ажратиш режалаштирилмоқда. Корхонанинг йиллик қуввати 2000,0 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва 50000,0 дона ҳар хил турдаги пластмасса ишдишлари ишлаб чиқариш  қувватига эга бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 70% ички бозорга 30% экспортга сотишни ва натижада 70 та янги иш ўринлари яратилиб, корхона жорий йилнинг якунига қадар лойиҳани ишга туширилиши режалаштирилган

Ушбу таклиф этилаётган янги лойиҳанинг тармоқ жадвали, бизнес режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланган.

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш ифратузилмасини қайта тиклаш ишларини тасдиқланган манзилли рўйхат асосида:

Нуробод” КСЗ

- электр таъминоти бўйича, 400 кВт қувватга эга бўлган трансформатор ўрнига, 160 кВ қувватига эга бўлган трансформатор ўрнатилган;

- ичимлик суви ва техник сув мавжуд, КСЗ ҳудудидан 0,3 км узоқликда темир йўл тармоғига уланиш имконияти ҳам мавжуд.

Бугунги кунда кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар жорий йилнинг 1-чораги якуни билан ишга тушурилади.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM