Тадбиркорларга летцензия бериш тартиби

ТУМАНДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН МИКРОФИРМА ВА

КИЧИК КОРХОНАЛАР ДИҚҚАТИГА !!!

Ҳурматли тадбиркор! 2016 йил учун тақдим этилган 1-КВ “Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи” давлат статистика ҳисоботи маълумотларига асосан корхонангиз илмий тадқиқот ва ишланмалар бўйича кўрсатилган хизматлар мавжудлигини инобатга олиб, мамлакатимиз илмий салоҳиятининг ривожланишида микрофирма ва кичик корхоналарнинг салмоғини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни олиш мақсадида, 2017 йилнинг 28-мартидан 31-мартигача бир марталик 2-fan (tanlama kuzatuv anketasi) давлат статистика кузатуви ўтказилади.

Тўлдирилган анкетани тақдим этиш eStat 2.0 тизими орқали электрон кўринишда амалга оширилади.

Сиздан мазкур анкетани, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини ривожланиши тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ кўрсатган ҳолда 
2017 йилнинг 31 мартидан кечиктирмай тақдим этишингизни сўраймиз.

Анкетани тўлдириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар Самарқанд вилояти статистика бошқармаси www.samstat.uz расмий сайтининг “Тадбиркорлар учун” бўлимига жойлаштирилган.

Маълумот учун телефонлар: 0 (371) 230-85-40; 230-85-41; 0(366) 235-33-16.

 0 (366) 633-12-68; (95) 507-32-16

 

 

 

ТУМАНДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР

РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январдаги “Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-сонли қарорига мувофиқ, саноат ва қурилиш соҳасидаги йирик ва кичик корхоналар (Давлат статистика органлари томонидан белгиланган рўйхат бўйича) 2016 йил учун корхона паспортларини  2017 йилнинг 1 апрелига қадар расмийлаштириш лозим.

“Електрон паспорт” тизими Интернет тармоғида https://passport.stat.uz  манзилида очилган.

Маълумот учун телефонлар: 0 (371) 230-85-28; 230-85-29; 0(366) 235-06-80.

                                                  0 (366) 633-12-68; (95) 507-32-16

 

 

 

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда тегишлича, адлия органлари ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилади.

Зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза-хабарнома топширилган санадан бошлаб давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш билан тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатни ташкил қилади.

Барча тадбиркорлик субъектлари учун давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

·         тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;

·         мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги.

Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун яна қуйидагилар асос бўлади:

·         таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида кўрсатилган фирма номининг фирма номининг захирага олиниши тасдиғида кўрсатилган фирма номига мос келмаслиги;

·         таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг -Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шакл турларига мос келмаслиги;

·         таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан таъқиқланган фаолият турларининг кўрсатилиши.

Рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидалари (статистика хос рақамлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилиши, муҳр ва штампни тайёрлашга рухсатноманинг расмийлаштирилиши) тугагандан кейин юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

·         Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи (муассис ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муассислар томонидан вакил қилиб тайинланган шахс) рўйхатдан ўтказувчи органга шахсан келиб ёки почта орқали мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза-хабарнома тақдим этади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага:

·         давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади;

·         давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);

·         фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва парол (кейинги ўринларда — фирма номининг захирага олиниши тасдиғи)

 

2015-2018 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM