Инвестицион салоҳият

 

Нуробод тумани инвестиция салоҳияти

 

Нуробод тумани Самарқанд вилояти таркибига киради 1975 йил 26 ноябрда ташкил этилган бўлиб, майдони 4.86 минг кв.км (вилоят майдонининг 27.6 фоизи)ташкил этади.

Туман Навоий ва Қашқадарё вилоятлари, Самарқанд, Пастдарғом, Каттақурғон, Нарпай, Пахтачи туманлари билан чегарадош. Чегараларининг узунлиги 481 минг 470 км.ни ташкил этади. Вилоят маъмурий маркази-Самарқанд шаҳригача бўлган масофа 65 км.

Нуробод тумани транспорт инфратузилмаси ривожланган ҳудуд ҳисобланиб, туман ҳудудидан А-378 халқаро, Р52 ва Р53- рақамли республика миқиёсидаги автомобил йўли, 60 км темир йўл ўтганлиги, шунингдек, етарли қувватларда электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари мавжудлиги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим факторлари бўлиб хизмат қилади.

2019 йил 1 январ ҳолатига туман аҳолиси 147 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 1,8 фоизни ташкил этмоқда.

Туманда 37 та МФЙ, 1 та шаҳар типидаги посёлкалар мавжуд.

Туманнинг ер майдони асосан яйлов текисликлардан иборат. Шарқдан Зарафшон тоғ тизмаси, Шимолий ғарбий томондан Нурота тоғ тизмасининг Зирабулоқ тоғи ва тоғ олди текислиги жойлашган. Шарқдан “Эски Анҳор” канали, шимолдан “КРС” канали оқиб ўтади. Туманда “Собирсой” сув омбори ва “Каттақўрғон” сув омборининг ғарбий қирғоқлари жойлашган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли қарори, вилоят ҳокимининг 2018 йил 18 мартдаги 164-Қ- сонли қарори, туман ҳокимининг 2018 йил 24 мартдаги 175-Қ сонли ҳамда 2018 йил 27 мартдаги 362-Қ-сонли қарорларига асосан бўш турган объектлар негизида Нуробод туманида “Нуробод Агротехсервис МТП” негизида “Нуробод” КСЗ ташкил этилди. “Нуробод” КСЗга 3,5 гектар ер майдони ва 3361,64 кв. метр бино иншоотлари ажратиб берилган.

“Нуробод” кичик саноат зонаси

Биринчи лойиҳа, Маъмурий кенгашнинг 2018 йил 28 майдаги 04/3-323-сонли йиғилиш баённомасига биноан  “Комил мебель ишонч” ОКнинг МДФ эшиклари, АКФА эшик ромлар ва Уй ва офес мебеллари ишлаб чиқариш лойиҳаси КСЗга киритилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1000,0 млн сўм бўлиб жамиятнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу лойиҳада ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 1-чораги якунига қадар ишга тушурилиши режалаштирилган, натижада 15 та иш ўринлари яратилади.

Иккинчи лойиҳа, Маъмурий кенгашнинг 2018 йил 3 ноябрдаги 04/01-133-сонли йиғилиш баённомасига биноан “Chuttoy uy-joy qurilish” МЧЖнинг темир-бетон плита, лоток, блок ғишт, устунлар, ёғоч ва акфа эшик ромлари, темир панжара ва дарвозалар ишлаб чиқариш, полиэтилен чиқиндиларини қайта ишлаш ва шебен ишлаб чиқариш лойиҳаси КСЗга киритилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 3 930,0 млн сўм бўлиб, шундан 3000,0 млн. сўми банк кредити ва 930,0 млн. сўми ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу лойиҳада ҳозирги кунда бўш турган бинода қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг ишга тушириш муддати 2019 йил 1-чорак якунига қадар ишга тушурилиши режалаштирилган, натижада 32 та иш ўринлари яратилади.

 Таклиф:

Учинчи лойиҳа, “MAROQAND EXSPORT IMPORT GROOUP” МЧЖ томонидан Пластмасса идишларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, сақлаш, қадоқлаш қайта ишлаш лойиҳа таклифи ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1000,0 минг доллар бўлиб, шундан 800,0 минг доллари банк кредити ва 200,0 минг доллар ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу лойиҳа учун кичик саноат зонаси ҳудудидан Маъмурий кенгаш қарори чиқгандан кейин 1,6 гектар ер майдони ажратиш режалаштирилмоқда. Корхонанинг йиллик қуввати 2000,0 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва 50000,0 дона ҳар хил турдаги пластмасса ишдишлари ишлаб чиқариш  қувватига эга бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 70% ички бозорга 30% экспортга сотишни ва натижада 70 та янги иш ўринлари яратилиб, корхона жорий йилнинг якунига қадар лойиҳани ишга туширилиши режалаштирилган

Ушбу таклиф этилаётган янги лойиҳанинг тармоқ жадвали, бизнес режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланган.

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш ифратузилмасини қайта тиклаш ишларини тасдиқланган манзилли рўйхат асосида:

Нуробод” КСЗ

- электр таъминоти бўйича, 400 кВт қувватга эга бўлган трансформатор ўрнига, 160 кВ қувватига эга бўлган трансформатор ўрнатилган;

- ичимлик суви ва техник сув мавжуд, КСЗ ҳудудидан 0,3 км узоқликда темир йўл тармоғига уланиш имконияти ҳам мавжуд.

Бугунги кунда кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар жорий йилнинг 1-чораги якуни билан ишга тушурилади.


 

1. "Maroqand sement invest" МЧЖ - Цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш, корхона раҳбари Хайдаров Фарход, Хитой давлатининг “Horgos Hongheyuan International Trade Co LTD” ва “Henan Hongxing Mining Machinery Co LTD” компаниялари билан хорижий шартномалар тузилган. Сазағон массивидан 2018 йил 9 июлда 792-Қ-сонли қарор билан 30 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 30,150 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 6,350 млн. доллар, банк кредити 14,150 млн. доллар ҳамда хорижий инвестициялар 9,650 млн. доллар, лойиҳа 2020 йил 4 чоракда ишга туширилади ва натижада 100 янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Қурилиш ишлари бошланган, заводга олиб борувчи йўл қурилмоқда. Хитой давлатидан цемент завод ускуналари келтирилмоқда. Цемент заводни аҳоли яшаш пунктидан 10-15 км узоқ масофада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

2. МЧЖ шаклидаги "Сам Селен Текистел" Ўзбекистон-Корея  қўшма корхонаси - Сентетик ип DTY ва FDY акрил ва одеялолар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, корхона раҳбари Тураев Хуршид, Жанубий Кореянинг "Selin Ind Co.LTD" корхонаси билан шартномалар тузилган. Нуробод тумани Ургут-2 ЭИЗ Сазағон массивидан 2019 йил 10 январда 41-Қ-сонли қарор билан 4 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,8 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 0,8 млн. доллар ҳамда хорижий инвестициялар 4,0 млн. доллар, лойиҳа 2019 йил 4 чоракда ишга туширилади ва натижада 70 янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Қурилиш ишлари бошланган.

3. МЧЖ  шаклидаги "Shyolkovo-Agrohim Usbekistan" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси - ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ишлаб чиқариш, корхона раҳбари Мирзаев Анвар, Россия давлатининг “Shyolkovo-Agrohim” компанияси билан шартномалар тузилган. Нуробод тумани Ургут-2 ЭИЗ Сазағон массивидан 2018 йил 21 июлда 861-Қ-сонли қарор билан 3 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,2 млн. Доллар бўлиб, тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилиб, лойиҳа 2019 йил 4 чоракда ишга туширилади ва натижада 80 янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Қурилиш ишлари бошланган.

4. "Samarqand magma stoun" МЧЖ – Гранит, кальцит ва щебень ишлаб чиқаришни ташкил этиш, корхона раҳбари Газиев Отабек, Германия давлатининг “Deutsche Bank” банкидан кредит ўзлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Жом массивидан 2019 йил 21 январда 91-Қ-сонли қарор билан 20 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 20,0 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 1,250 млн. доллар ҳамда хорижий инвестициялар 18,750 млн. доллар, лойиҳа 2019 йил 4 чоракда ишга туширилади ва натижада 30 янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Хорижий ҳамкорлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

5. МЧЖ шаклидаги "Tehno stoun" Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси - Қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш корхона раҳбари Г.Фазилова, хорижий ҳамкори АҚШ давлатининг “United States Business Concultants” & “Develooers Ins farm” корхонаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 0,9 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 0,27 млн. доллар ҳамда хорижий инвестициялар 0,63 млн. доллар, лойиҳа 2019 йил 4 чоракда ишга туширилади ва натижада 50 янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан лицензия олиш учун Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига кафолат хати берилган. Лицензия олишини кутаяпти.

6. МЧЖ шаклидаги "Oil Extraction" Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхона - Пластмасса идишлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, яъни ПЭТ тара полиэтилен идишлар ҳамда қопқоқ ишлаб чиқаради. Нуробод тумани Ургут-2 ЭИЗ Сазағон массивидан 2017 йил 14 декабрда вилоят ҳокимининг 04/3-680-сонли йиғилиш баёни қарор билан 5 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 16,590 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 4,590 млн. доллар ҳамда хорижий инвестициялар 12,0 млн. доллар, лойиҳа 2019 йил 1 чоракда ишга туширилади ва натижада 100 янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда.

7. Ташаббускор "TOTAL EREN" компанияси (Франция) Электр энергияси (Фотоэлектростанция) ишлаб чиқаришни режалаштирган. Корхона раҳбари инвестор Karl Wilhelm. "ТOTAL EREN" компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда.

8. "Mirankul construction materials ltd" МЧЖ - Кабель йўлаклар, металл шпалерлар, вентиляцион тизимлар, электр шитлар ва кесишувчи стерженли конструкция тизимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, лойиҳанинг умумий қиймати 3,0 млн. доллар, хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа 2018 йил нояр ойида ишга тушурилиши кўзда тутилмоқда, "Mirankul construction materials ltd" МЧЖга 2018 йил 3 августда туман ҳокимининг 902-Қ-сонли қарори бидан 3 гектар ер майдони ажратиб берилган. Жорий йилнинг август-декабр ойларида 1,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кутилмоқда ва бунинг натижасида 54 та янги иш ўринлари яратилади. Ишлаб чиқариш цехининг асосий пойдеворлари қуйилган, цех атрофини ўраш ишлари олиб борилмоқда.

9. "TESPACK ENGINEERING" МЧЖ шаклидаги ПЭТ тара ва полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йиллик ишлаб чиқариш қуввати 851,5 минг п/м ПЭТ тара ва полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқаради. Ушбу корхона 2018 йил 4 чоракда ишга туширилади. Лойиҳа қиймати 1893,5 минг доллар, яъни ўз маблағи ҳисобидан- 1419,9 минг доллар банк кредити- 473,6 минг доллар, яратиладиган янги иш ўринлари 44 тани ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 22,0 млрд.сўм, йиллик экспорт ҳажми 3,3 млн. долларни ташкил этади. Ҳозирги кунда полиэтилен идишлар учун қопқоқлар ишлаб чиқарилмоқда.

 

 

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM