Самарқанддаги олий таълим муассасаларига 2021-2022 ўқув йили учун қанча талаба қабул қилинади?
07/07/2021 - 18:08Самарқанд давлат университетига – 2550 та квота ажратилган бўлиб, 815 таси давлат гранти, 1735 таси тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шундан университетнинг Каттақўрғон филиалига – 600 та (300 та давлат гранти, 300 та тўлов-контракт) квота ажратилган.Бундан ташқари, Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финландия педагогика институтига – 1300 та квота ажратилган (335 таси давлат гранти, 965 таси тўлов-контракт асосида).