Хонадонларда пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади
09/07/2021 - 11:16“Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5178, 08.07.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача:— ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;— тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.