Янгиликлар

Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши доимий комиссияларининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг навбатдаги 57-сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

“Машъал” маҳалласида янги ташкил этилган 19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Нуробод тумани “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болалар сони 400 нафарга яқинни ташкил қилади.

Нуробод туманида “NUR-ZIYO INTELLEKT” нодавлат таълим муассасаси очилди

Нодавлат таълим муассасаси математика ва инглиз тили фанларига чуқурлаштирилган бўлиб, 2022-2023-ўқув йили учун 1 синфга 10 нафар ўқувчиларни қабул қилди.

Нуробод тумани “Юксалиш” маҳалласида “Маҳалла тиббий пункти” очилди

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш мақсадида Нуробод туманининг “Юксалиш” маҳалласида “Маҳалла тиббий пункти” очилди.

Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Нуробод тумани "Булоқбоши" маҳалласида энг улуғ ва энг азиз байрам — давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги тантаналари олдидан янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.
 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM