Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Нуробод тумани "Булоқбоши" маҳалласида энг улуғ ва энг азиз байрам — давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги тантаналари олдидан янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.
 
Маҳалла жамиятнинг кичик бўғини сифатида барча инсоний фазилатларни шакллантириш, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. 

Маҳалла ходимларига қулайликлар яратиш мақсадида бугун туманда яна бир маҳалла биноси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.  

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур маҳалла мажмуаси аҳолига узоқ йиллар хизмат қилиб, фуқаролар томонидан барча масалалар бўйича мурожаат қиладиган ҳақиқий марказга айланиши таъкидланди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида 2540 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб, бундай замонавий бино кишиларнинг оғирини енгил қилиб, шукроналик туйғуларини оширмоқда. 

Намунавий лойиҳалар асосида қурилган бино зарурий мебел, компютер жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминланган.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM