Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Нуробод тумани ҳокими Шерали Юлдашевнинг туман аҳлига байрам ТАБРИГИ

Бугун она Ватанимиз Ўзбекистонда энг улуғ ва энг азиз байрам — давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги тантана қилинмоқда. Ушбу байрам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ҳар бир оила ва хонадон,  қишлоқ ва маҳаллаларда мисли кўрилмаган шодиёна остида нишонланмоқда.

Нуробод тумани “Қўрғонча” маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бундай замонавий бино кишиларнинг оғирини енгил қилиб, шукроналик туйғуларини оширмоқда. Намунавий лойиҳалар асосида қурилган бино зарурий мебел, компютер жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминланган.

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан берилади

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Нуробод тумани “Жарқудуқ” маҳалласида янги ташкил этилган 22-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди

“Elite life construction” МЧЖ раҳбари Суннатов Шерзод томонидан маҳаллада вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 1 млрд. 332 млн. сўмлик  замонавий 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб битказилди. 

Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тепақул” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳмон бобо Абиловнинг хонадонида бўлишди

Нуробод тумани ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, кенг жамоатчилик вакиллари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида нишонланаётган давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тепақул” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳмон бобо Абиловнинг хонадонида бўлишди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM