Янгиликлар

Маданий мерос объектларини қайта ҳисоблаб чиқишди

Республикада моддий мероснинг кўчмас мулк объектлари жами сони 8 208 та бўлиб, шундан 4 748 та – археология ёдгорликлари, 2 250 та - архитектура ёдгорликлари, 678 та – монументал санъат ёдгорликлари, 532 та – диққатга сазовор жойлар.

Нуробод тумани ҳокимининг қарори қабул қилинди

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Нуробод тумани ҳокимининг “Вилоят ҳокимининг 2019 йил 18 октябрдаги 285-Қ-сонли “Самарқанд вилоятида бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, қурилиш (реконструкция) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 2434-сон қарори қабул қилинди.

1 ноябргача телефонингизнинг IMEI рақамини автоматик рўйхатдан ўтказиб қўйинг

2019 йилнинг 1 апрелдан юртимизда мобил қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган эди.

Ҳукуматда Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди. Тегишли қонун лойиҳаси 3 ой муддатда парламентга киритилади. Шу муддатда “Давлат тили ҳақида”ги Қонунни бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан такомиллаштирган ҳолда унинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқадилар.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО МАДАНИЙ АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРАДИ

Конвенцияни Парижда 2005 йил 20 октябрда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош конференцияси қабул қилган. Бунда миллий ва халқаро сиёсат ва халқаро ҳамкорликда стратегик элементлардан бири сифатида маданият интеграциясининг зарурлиги туртки бўлди. Конвенция қўлланадиган соҳа – маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун иштирокчи-давлатлар томонидан қабул қилинадиган сиёсат ва чора-тадбирлар шундан келиб чиқади.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM