2021-2022 ўқув йилида 1-синфга қабул 15 июндан бошланади
08/06/2021 - 17:34Жорий йилнинг 8 июнь куни АОКА мажлислар залида Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбарлигида брифинг ташкил этилди. Унда янги ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига ҳамда Халқ таълими тизимидаги ихтисослашган мактабларга қабул тартиби ҳақида маълумотлар берилди.