Бугун мамлакатимизда "22 декабрь – Энергетика ходимлари куни" кенг нишонланмоқда

Бугун мамлакатимизда "22 декабрь – Энергетика ходимлари куни" кенг нишонланмоқда.

Сана муносабати билан Нуробод туманида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими С.Бердиқулов иштирок этиб, энергетика соҳасида фаолият олиб бораётган барча ходимларни бугунги сана билан табриклаб, илғор соҳа вакилларининг бир гуруҳига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.

Ўзбекистон бўйлаб меҳнат қилаётган барча энергетика соҳаси ходимларини – монтёрлар, электриклар, муҳандислар, диспетчерлар соҳага дахлдор барча-барчани чин дилдан табриклаймиз!

Машаққатли касб эгалари бўлмиш электр энергияси ходимларининг фидойилик билан қилаётган меҳнатлари туфайли юртдошларимиз хонадонлари ёруғ.

Халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу ва хайрли ишдан асло чарчаманг!
 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM