Сектор раҳбари ва хотин-қизлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туман ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари З.Сувонқуловнинг сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг хотин-қизлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишга қаратилган мазкур учрашувда сектор раҳбари томонидан бир гуруҳ хотин-қизларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Аксарият мурожаатлар жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM