Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов Саҳоба маҳалласида ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари билан яқин танишди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов Саҳоба маҳалласида бўлиб, маҳалладаги ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ўқувчи-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари билан яқин танишди.

 

Маҳалладаги 43-сон умумтаълим мактабининг қўшимча биноси қурилиш-монтаж ишлари аҳволи, моддий-техник базаси ва иситиш тизимидаги муаммолар ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Туман раҳбари Саҳоба оилавий шифокорлик пунктида амалга оширилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари, тиббий хизматдан фойдаланувчи ва ётиб даволанувчилар учун яратилётган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

 

Шу билан бирга маҳалла биносини қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилиб,  амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларининг сифатини назорат қилиш бўйича ўз таклиф ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM