Саҳобада одамлар қандай яшаяпти, уларни қийнаётган муаммолар нималардан иборат?

Жойлардаги ҳақиқий аҳвол, аҳолининг турмуш тарзидан тўла воқиф бўлиш мақсадида халқ билан юзма-юз мулоқотлар натижадор иш услубига айланмоқди.

 

Бугун Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида туманнинг энг олис ҳудуди Саҳоба маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

 

Туман раҳбари Саҳоба маҳалласида одамлар қандай яшаётганлиги, уларни қийнаётган муаммолар нималардан иборат эканлиги билан қизиқди.

 

Ер, кредит ажратиш, бандлик, тадбиркорлик, йўл, сув, газ ва электр таъминотини яхшилаш, тиббий хизматдан фойдаланишга кўмаклашиш каби мурожаатлар тингланиб, белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM