Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари сўнгги кунларда аҳолимизни қийнаётган энергия таъминоти масаласига тўхталиб ўтди.Охирги олти йилда соҳада катта ўзгаришлар бўлгани, жумладан:5 минг мегаваттдан ортиқ янги электр қувватлари яратилгани (аввалги 25 йилда бор-йўғи 3,3 минг мегаватт қувватлар ишга тушган) 45 минг километр электр тармоқлари ва 13 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари янгилангани (бу ҳам аввалги йилларга нисбатан 3-4 баравар кўп) суюлтирилган газ ва кўмир ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,5 бараварга ошгани таъкидланди.“Лекин бир ҳафта бўлган совуқда О.Раматов, М.Абдуллаев, Ф.Абдурахманов, Д.Исакулов, У.Мустафоев, Б.Норматов, Б.Эшмуродов, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари пастда ишламагани кўриниб қолди. Улар қишга тайёргарликни барбод қилди, шунча қилаётган ислоҳотларимизни обрўсизлантирди.Ваҳоланки, уларнинг тизимида 115 мингдан зиёд ходимлардан иборат катта армияси бор. Улар ҳам ойлик олади”, - деди Президент.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM