Нуробод туманининг Жарқудуқ маҳалласида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Тиббий кўрикдан асосий кўзланган мақсад аҳоли орасида сурункали ноинфекцион касалликларни эрта аниқлаш, турли хавф омилларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлардан иборат.

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг малакали шифокорлари тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича аҳоли соғлиғини чуқур кўрикдан ўтказишди.

Беморларга замонавий УЗИ ва ЭКГ текширувлари, лаборатория таҳлиллардан ўтказиш учун ихтисослашган тез тиббий ёрдам машиналари жалб қилиниб, 500 нафарга яқин фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM