Жарқудуқ маҳалласидаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.

Бугун Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов, туман ИИБ бошлиғи З.Сувонқулов масъуллар иштирокида тумандаги “Жарқудуқ” маҳалласида бўлиб, маҳалладаги ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ўқувчи-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.

Маҳалладаги умумтаълим мактабининг иситиш тизимидаги муаммолар ўрганилиб, синфхоналарни иситиш билан боғлиқ камчиликлар жойида бартараф этилмоқда.

Шу билан бирга маҳалла биносини таъминлаш ҳамда ҳудуддаги спорт майдонини жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

Масъуллар маҳалладаги “Жарқудуқ” оилавий шифокорлик пунктида тиббий хизматдан фойдаланувчи ва ётиб даволанувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиди.

Туман раҳбари йўл-йўлакай маҳалла оҳолиси билан учрашиб, уларни мурожаат ва таклифлари тингланди ҳамда билдирилган муаммолар ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM