Нурободлик академик эшкак эшиш бўйича чемпион кутиб олинди

30 ноябрдан 5 декабргача Таиланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

 

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 34 нафар спортчилар иштирок этиб, улар орасида Нурободлик спортчи Сардор Хайруллаевнинг ҳам борлиги қувонарлидир.

 

Мусобақа баҳсларида тумандошимиз С.Хайруллаев фаол иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

 

Бугун чемпионни туманимизда тантанали кутиб олиш тадбирида туман ҳокими С.Бердиқулов иштирок этиб, спортчи, олтин медал соҳиби С.Хайруллаевни ушбу улкан ютуғи билан самимий табриклаб, келгусидаги ишларига улкан муваффақият ва зафарлар тилади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM