Электр тармоқлари корхонасида ташкил этилган узлуксиз ишловчи штаб фаолияти

Нуробод тумани ҳудудида қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий объектларни ичимлик суви, газ, электр энергияси, кўмир билан таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал соҳа корхоналарида 24 соат давомида узлуксиз ишловчи штаблар ташкил этилган.

Бугун Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов туман электр тармоқлари корхонасида ташкил этилган узлуксиз ишловчи штаб фаолияти билан яқиндан танишди.

Туман раҳбари ҳудудда электр энергиясидаги узилишларни, авария ҳолатларини олдини олиш, аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларни кўздан кечириб, ишларни янада жонлантириш бўйича соҳа масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM