Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани Машъал маҳалласи Шўрабод қишлоғи ички йўлларининг таъмирталаб аҳволда эканлиги тўғрисида фотолавҳали мақола эълон қилинди.
Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
Жорий йил якунига қадар Нуробод тумани Машъал маҳалласи Шўрабод қишлоғидаги ички йўлларнинг 1,5 км. носоз, таъмирталаб қисмини тош-шағал қопламали йўлларга айлантириш белгиланган.
Шунингдек, 2023 йилда манзилли дастурлар асосида Шўрабод қишлоғининг қолган таъмирталаб қисмлари ҳам таъмирланишини маълум қиламиз.