Фуқаролар қабули: ҳар бир мурожаат - эътиборда!

Бугун Нуробод тумани Маҳалла марказида туман ҳокими С.Бердиқулов, сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, газ, электр энергияси, кредит, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, ер ва бошқа масалаларга оид 50 га яқин мурожаатлар келиб тушиб, 10 дан ортиғи жойида ижобий ҳал этилди.

Туман раҳбари томонидан фуқаролардан тушган мурожаатларни ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM