“Амир Темур”, “Шарқ Юлдузи” ва “Наврўз” маҳаллаларининг фуқаролари ва ёшлари учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туманидаги Ёшлар марказида туман ҳокими С.Бердиқулов, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида “Амир Темур”, “Шарқ Юлдузи” ва “Наврўз” маҳаллаларининг фуқаролари ва ёшлари учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

 

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг моддий ёрдам, электр таъминоти, газ, сув, тиббиёт, тадбиркорлик, бандлик, кредит, ер ва бошқа масалалар бўйича 40 га яқин мурожаатлар тингланди.

 

Мурожатларнинг қарийб 10 га яқини жойида ижобий ҳал этилди.  Муддат талаб этувчи мурожаатларнинг ечими бўйича туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилиб, мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM