Нуробод тумани ҳокими “Ўзбекистон Республикаси ветеренария фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида раиснинг собиқ ўринбосари, айни пайтдаги Нуробод тумани ҳокими Сирожиддин Бердиқулов билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан қўмита раиси Баҳром Норқобилов ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги самарали фаолияти учун Сирожиддин Бердиқуловни “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM