Нурободлик “Замонамиз қаҳрамонлари” муносиб тақдирланди

Бугун “Заковат” интеллектуал ўйинининг умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган Республика босқичида фахрли 2 ўринни эгаллаган Нуробод туманидаги 11 умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи-ёшларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими масъуллари, “Замонамиз қаҳрамонлари” бўлган Х.Ахматова (жамоа мураббийи), С.Раҳматуллаева, Н.Тўхтаева, Х.Аҳадов, А.Худоёров, Д.Аҳмадов, Н.Эгамбердиева, Ҳ.Камолова ва уларнинг ота-оналари, умумтаълим мактаби жамоаси ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Тақдирлаш маросимида сўз олган туман ҳокими в.в.б. Р.Ибрагимов ўқувчиларни ушбу улкан ютуқлари билан табриклаб, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига ва устозларига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.

Устозларнинг машаққатли меҳнати ҳамда ота-оналарнинг фарзандларини тарбиялашдаги беқиёс хизматлари алоҳида эътироф этилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM