Нурободдаги криминоген вазият муҳокама қилинди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Нуробод туманидаги жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунчилик масалаларига бағишланган танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.Муҳокамада туманда умумий жиноятчилик ошганлиги, шулардан чорва ўғирликлари, фирибгарлик ҳамда ёшлар  томонидан содир этилган жиноятлар ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ошганлиги қаттиқ танқид остига олинди.Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунига кўра камчиликларга йўл қўйган туман ИИБнинг бир қатор раҳбар ва ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, айримларига нисбатан интизомий жазолар қўлланилиб, туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ходимбай ишлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM