"Аёлни эъзозлаган юрт" номли тадбир бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туманида "Аёлни эъзозлаган юрт" номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Хаққулова, тумандаги обрў-эътиборга эга ҳожи оналар, отинойилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбир юқори савияда дастурхон атрофида ўтказилиб, иштирок этувчиларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбир давомида ҳожи оналаримиз, отинойилар томонидан юртимизда бўлаётган ислоҳатлар тўғрисида, сўнги йилларда хотин-қизларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар тўғрисида гапириб ўтдалар.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM