Нуробод тумани ҳокими “Сазағон” маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Бугун Нуробод тумани “Сазағон” маҳалласида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Юлдашев, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Муаммолар юзма-юз, ошкора айтилган учрашувда фуқароларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан 20 нафарга яқин фуқаролар томонидан, 30 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар тингланди. 

Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан тиббиёт, электр энергияси, бандлик, кредит, йўл, ер ва бошқа  масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 

Туман раҳбари томонидан мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM