Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий, маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши томонидан туман ҳокимининг 2019 йил 1 феврал куни тасдиқланган “Нуробод туманидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий, маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш” режа жадвалига асосан жорий йилнинг 9 феврал куни тумандаги 1 ва 2-умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган 10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбирида туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи, туман Давлат хавфсизлик хизмати, туман халқ таълими бўлими, профилактика инспектори ҳамда имом хатиблар иштирок этди.

Ўтказилган тарғиботда энг аввало туманда криминоген вазиятни ва жиноят содир этилишини барвақт олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий бошқарув ва давлат, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва ёшлар иттифоқи томонидан олиб борилаётган профилактика тадбирларни кучайтириш лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Бугунги кунда ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар, эрта турмушни олдини олиш, ёшларда соғлом турмуш тарзига бўлган интилишни шакллантиришга, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликларга, гиёҳвандликка, чекишга ва бошқа зарарли одатларга қарши курашишга доир профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга, ёшларни бўш вақтларини мазмунли уюштиришга, оммавий ёшлар спортини ривожлантиришга қаратилган борасида кенг тарғибот-тушунтириш ишлари олиб зарурлиги таъкидланди.

Туман бош имом хатиби томонидан ёшларга диний ва дунёвий билимларни эгаллашларида ниҳоятда эътиборли бўлишлиги, диний билимлардан дунёвий билим афзалликлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан ёшларнинг келгуси ҳаётида ўз ўринларини топишдаги муҳим ва самарали таклифлар аниқ мисоллар орқали тушунтирилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM