МУНОСАБАТ!

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига қўпол равишда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари тарқатилганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди.

 

Ҳолатни ўрганиш бўйича Нуробод тумани халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Ўрганишлар давомида тумандаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 4 синф ўқувчиларига синф раҳбари Ғоффорова Шоҳида синф ўқувчиларига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини қўпол тарзда, ўқитувчи этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатганлиги маълум бўлди.

 

Ўқитувчига хос бўлмаган хислатда хатти-ҳаракат қилганлиги сабабли умумий ўрта таълим мактабининг 4-д синф раҳбари Ш.Ғоффорова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

 

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини тарқатилиш жараёнини назоратга олмаганлиги ва масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли мактаб директори Э.Ҳамраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганлигини маълум қиламиз.

 

Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM