Нуробод ҳокими “Мустақиллик дарси”ни ўтди Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистондаги барча умумий ўрта таълим мактабларида дарслар бошланди.

Нуробод ҳокими “Мустақиллик дарси”ни ўтди Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистондаги барча умумий ўрта таълим мактабларида дарслар бошланди. Умумтаълим мактабларининг 1-синфига  илк қадам қўйган болажонларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.“Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилиб, унда туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишмоқда.Бугун Нуробод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган шундай тадбирда туман ҳокими Ш.Юлдашев иштирок этди.Туман раҳбари “Мустақиллик дарс”ларида ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари, туманимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб бериб, янги ўқув йилида уларнинг ўқишларига улкан муваффақиятлар тилади. 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM