Саф кўриги ўтказилди

Бугун Нуробод тумани ишларни механизациялаштириш йиғма командасининг тайёргарлик ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги саф кўриги ўтказилди.

Унда туман ҳокими Ш.Юлдашев, тумандаги тегишли ташкилот ва корхоналар масъуллари иштирок этиб, фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича техникалар ва асбоб-анжомлар техник кўрикдан ўтказилди.

Тадбир давомида йиғма команда аъзоларига фавқулодда вазият(ҳолат)лар содир бўлганда уни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича йўриқномалар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM