Ўқув-семинари “Оқсой” маҳалласида бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани маҳаллаларида фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари иш самарадорлигини ошириш ҳамда туманни ижтимоий-иқисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган амалий ўқув-семинари туманнинг “Оқсой” маҳалласида бўлиб ўтди.

 

Ўқув-семинари давомида “Оқсой” маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси С.Тоғаев маҳалладаги ишсиз фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар
ва ёшларни бандлигини таъминлашда касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва ўз таклифларини ҳамкасблари билан ўртоқлашди.

 

Шунингдек, семинар иштирокчилари ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан ҳудудда янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда лойиҳалар билан яқиндан танишиб, тажриба алмашишди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM