Нуробод туманида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” аниқланди

Бугун Нуробод туманидаги 39 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 

Тумандаги 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган танловда якуний натижаларига кўра “Дўстлик” МФЙ фаоли Холмурадова Шахноза 1-ўринни, “Наврўз” МФЙ фаоли Жўраева Гулшан 2-ўринни, “Иттифоқ” МФЙ фаоли Шомирадова Райхона 3-ўринни қўлга киритди.

 

Танлов ғолиблари ҳамда 5 нафар фаол иштирокчилар туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Эслатиб ўтамиз, танловнинг Республика босқичида 1, 2, 3-ўрин ғолиблари “Президент совғаси” – “Гентра”, “Кобалт”, “Спарк” автомобиллари билан тақдирланишади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM