Нуробод туманида "Темир дафтар"да турувчи оилаларга 20 кг дан ун маҳсулоти бепул тарқатилмоқда

Маълумки, жорий йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарори қабул қилинди. 

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Нуробод туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган "Темир дафтар"да турувчи 391 та оилаларнинг 1744 нафар оила аъзолари учун 20 кг дан ун маҳсулоти ажратиш юзасидан Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бу борада тумандаги секторлар кесимида амалий ишлар бошланиб, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган 20 кг миқдордаги ун маҳсулоти бепул тарқатилмоқда.

Шунингдек, секторлар кесимида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида фуқароларни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан  арзонлаштирилган нархларда таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.
 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM