Нуробод туманида янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Нуробод туманида "Иттифоқ" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Ш.Юлдашев, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Жабборов, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирок этиб, маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини биноси намунавий лойиҳалар асосида қурилган бўлиб, бино зарурий мебель, компьютер жамланмалари ва бошқа воситалар билан таъминланган.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM