Нуробод туманида ёзги мавсум ва янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Жойларда таълим муассасаларидаги муаммоларни ўрганиш давомида Халқ таълими вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи Самарқанд вилояти, Нуробод туманидаги таълим муассасаларининг янги ўқув йилига ҳамда оромгоҳларнинг ёзги мавсумга тайёрлаш жараёнлари билан танишди. Хусусан, Нурободдаги 16-мактабда Инвестиция дастури асосида барпо этилаётган янги спорт залнинг қурилиш жараёнлари билан танишиб, қурилишни сифатли амалга ошириш ҳамда янги ўқув йилига қадар якунлаш топшириғи берилди.

Ёзги таътил даврида математика тўгарагида қатнашаётган ўқувчилар билан суҳбатлашиб, аълочи ўқувчи Салохиддин Норбоевга планшет совға қилинди.

Шунингдек, “Қўшчинор” оромгоҳида болаларни ёзги мавсумда қабул қилишга  тайёргарлик ҳолати билан танишилди. Айни пайтда оромгоҳда сўнгги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда, келгуси ойдан бошлаб 4 мавсумда 80 нафардан, жами 320 нафар болалар мароқли дам олиш имкониятига эга бўлади.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM