ЧЎМИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Ёз мавсуми кириб келганлиги муносабати билан ҳаво-ҳароратининг кескин кўтарилиши ҳар-биримизни салқин сувда танамизни совутиб, чўмилишга бўлган эҳтиёжимиз ортади. Фуқароларимиз, вояга етмаган болалар чўмилиш тақиқланган сой, анҳор ва каналларда чўмилиш ҳолатлари кузатилади. Чунки бу каналлар чўмилиш учун эмас оқава сувларнинг чиқиши учун мўлжалланган. Бу жойларда чўмилиш нима учун инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади?

 

Сув остида қандай жисмлар борлиги номаълум.

 

Сувнинг санитария ҳолати инсон саломатлиги учун хавфли, яьни ҳар-хил юқумли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Сувда заҳарли жонзотлар бўлиши мумкин(илон, чаён в.ҳ. лар).

 

Ушбу қоидаларга амал қилиш, тақиқланган ҳудудларда чўмилмаслик туманимизнинг ҳар-бир фуқаросидан талаб этилади, зеро сиз ва яқинларингиз саломатлиги муҳим аҳамиятга эга.  Ҳудудларда чўкиш ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиши ва маҳалла фуқаролари билан кенг қамровли профилактик тушунтириш ишлари олиб бориши талаб этилади. 

 

Нуробод тумани ФВБ

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM