Нуробод тумани ҳокими барча битирувчиларни мактаб даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлидаги илк қўнғироғи билан табриклади

Бугун Нуробод туманининг барча умумтаълим мактаблари сингари, 1-умумтаълим мактабида ҳам сўнги қўнғироқ овозлари янгради.

 

Сўнги қўнғироқ овози мактаб битирувчиларининг мустақил ҳаётга қадам қўйишларига белгидир. Ўз мақсадлари сари интилиш ва зафарлар қучиш учун бошланган йўлдан даракдир.

 

Ушбу тадбирда иштирок этган туман ҳокими Ш.Юлдашев битирувчиларни мактаб даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлидаги илк қўнғироғи билан табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

 

Тадбир давомида умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқитувчилари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM