КЕКСАЛАРГА ҲУРМАТ – АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ

Юртимизда нуронийларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганлиги, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш, суҳбатидан баҳраманд бўлиб, уларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинч-осойишта ҳаётимизнинг тамал тошидир.

 

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев тумандаги Нурдум” маҳалласида яшовчи 102 ёшни қаршилаётган Бўта бобо Хўжаяров хонадонида бўлиб, нуронийнинг ҳолидан хабар олди.

 

Халқимизда азал-азалдан кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларига қулоқ тутиш инсонийлик хусусиятларидан бири бўлиб келган.

 

Кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш бугунги кунда маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айлангандир.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM