Аҳоли муаммолари “хонадонбай” ўрганилмоқда

Юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги, фарзандлар таълим-тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги инсон қадрини улуғлашда муҳим ўрин тутади.

 

Бугун Нуробод тумани 1-сектор раҳбари томонидан ҳудудда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича барча тегишли, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ҳудуддаги йўл, сув, электр, газ, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим масалалар юзасидан “хонадонбай” юрилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

 

Ўрганишлар давомида ўртага ташланган ҳар бир мурожаатни белгиланган тартиб ва муддатларда бажариш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM