Сайёр қабул бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек,  бугун Нуробод тумани “Тепақул” маҳалласида туман сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида очиқ осмон остида маҳалла аҳолиси учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг моддий ёрдам, электр таъминоти, газ, сув, тиббиёт, тадбиркорлик, бандлик, кредит, ер ва бошқа масалалар бўйича 70 га яқин мурожаатлар тингланди.

Мурожатларнинг қарийб 30 га яқини жойида ижобий ҳал этилди.  Муддат талаб этувчи мурожаатларнинг ечими бўйича туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилиб, мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM