Нуробод тумани очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8-9 апрель кунлари Нуробод тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бокс тури бўйича 2006-2007, 2008-2009, 2010-2011 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида Нуробод тумани очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

 

Нуробод, Жомбой, Тойлоқ, Пастдарғом ва Самарқанд шаҳри жамоалари иштирок этган мусобақада умумий жамоа ҳисобида 1-ўринни Нуробод тумани жамоаси, 2-ўринни Жомбой тумани жамоаси ва 3-ўринни эса Тойлоқ тумани жамоаси қўлга киритди.

 

Ғолиб жамоалар ҳамкор ташкилотларнинг медал, диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM