Орамизда шундай инсонлар борки, улар алоҳида парвариш ва эътиборга муҳтож.
Улар ҳолидан хабар олиш, кўнгил сўраш, қўлидан келганча кўмаклашиш халқимизнинг азалий одатларидан ҳисобланади.
Замондошларимиз ҳолидан доимий хабардор бўлиб, меҳр-мурувватни, эътиборни унутмаслик сизу бизнинг чин инсоний бурчимиздир. Зеро, инсонийлик — кўнгил малҳами.