Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” давомида “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш” мақсадида Нуробод туман ички ишлар бўлимида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Амир Темур ва темурийлар даври давлатчилиги, маънавияти ўзининг салоҳияти, мазмуни, тарбиявий кучи ва таъсири билан халқимиз тарихида алоҳида ўрин тутгани борасида сўз юритилди.

 

Биргина “Темур тузуклари” илмий жамоатчиликни асрлар  мобайнида қизиқтириб келаётгани ҳам Темурийлар даврида маънавий-маърифий ишларга алоҳида аҳамият қаратилганини англатади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM