Президент маҳаллаларни обод, озода ва яшил маконга айлантириш масаласига ҳам тўхталди

Президент маҳаллаларни обод, озода ва яшил маконга айлантириш, маданий-маърифий тадбирларни кўпайтириш масаласига ҳам тўхталди.Хусусан, «Пойтахт – маданият ва маърифат булоғи» лойиҳаси доирасида таниқли 400 дан зиёд маҳаллада мумтоз куй-қўшиқ ва мақом кечалари уюштирилди. Аҳоли учун 40 та спектакль, 70 дан зиёд миллий фильмлар намойиши, 20 дан ортиқ гала-концерт ташкил қилинди.Мутасаддиларга «темир», аёллар» ва «ёшлар» дафтарларига киритилган аҳолини театрлар, музей ва концертларга бепул чипталар билан таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш топширилди.«Маҳаллада дув-дув гaп» лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 56 нафар фарзандининг суннат тўйлари ўтказиб берилгани халқимизга хос меҳр-оқибат ва мурувватнинг яна бир намунаси бўлди.Ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар пойтахтимиз аҳолиси орасида катта қизиқиш уйғотиб, жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланаётганини ҳисобга олиб, бу ишлар кўламини янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM