Нуробод тумани ИИБ бошлиғи А.Очилов муносиб кузатилди

Нуробод тумани ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда шу пайтгача туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари вазифасида ишлаган Очилов Аслам Нуриллаевич Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Каттақўрғон туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганлиги муносабати билан туман ҳокими Ш.Юлдашев, сектор раҳбарлари унинг тумандаги меҳнат фаолиятига юксак баҳо бериб, туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик номидан миннатдорчилик билдирди.

 

Тадбирда сўз олганлар А.Очиловнинг келгусидаги меҳнат фаолиятига улкан муваффақият ва зафарлар тилади. 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM