2004-2005-2006 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15-18 март кунлари Бухоро вилоятида спортнинг армрестлинг тури бўйича 2004-2005-2006 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

 

Ушбу чемпионатда Нуробод тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиларидан Атамуродова Мафтуна, Қувондиқова Суғдиона, Пардаева Моҳинурлар ўз вазни бўйича фахрли 1-ўринларни қўлга киритишди.

 

Нормуродова Файруза 2-ўринни қўлга киритган бўлса, Маҳмудов Руслан, Утаев Мусурмон, Эшпўлатова Сабриналар 3-ўринларни эгаллашди.

 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM