Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади

Нуробод туманидаги 3-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман халқ таълим бўлими, тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари, таълим соҳасининг фахрийлари ва масъул ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Унда умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини кескин яхшилаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқув-тарбиявий ва бошқарув жараёнларини такомиллаштириш, таълим соҳаси ходимларининг ишга муносабатини тубдан ўзгартириш, мазкур соҳада мутлақо янги тизим шаклланишига эришиш каби бугуннинг муҳим вазифалари муҳокама қилинди.

 

Учрашувда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM